http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/04/04/newsbrief-01

Қирғизистонлик чегарачилар хорижлик террорчи жангариларни аниқлашни ўргандилар

Карвонсарой

БИШКЕК – Йигирма етти нафар қирғизистонлик чегарачи ва чегара хизмати йўриқчилари Қирғизистонга киришга ҳаракат қилаётган хорижлик террорчи жангариларни қандай қилиб аниқлашни ўргандилар, дейилади Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (EХҲТ) пайшанба (4 апрель) кунги баёнотида.

Ўқув курслари Бишкекда сешанбадан (2 апрель) пайшанбага қадар ўтказилди.

Бу ЕХҲТ кўчма тренинг жамоасининг 10-сафари бўлди. Ўқув курслари ЕХҲТ ва Қирғизистон давлат чегара хизмати ҳамкорлигида ташкил этилди.

Иштирокчилар халқаро, минтақавий ва миллий ҳуқуқий асослар, Интерпол маълумотлар базаларидан фойдаланиш, йўловчилар учун олдиндан ахборот олиш, йўловчиларларнинг исм-шарифларини рўйхатга олиш тизими ва саёҳат ҳужжатлари хавфсизлиги каби машғулотларда қатнашдилар. Улар чегараларда инсон ҳуқуқларини бузмаган ҳолда эҳтимолий хорижлик террорчи жангариларни аниқлашда «хавф таҳлили ва бошқарувини» ўргандилар.

Қатнашчиларга хорижлик террорчи жангариларнинг келиб чиқиш тарихи ва тенденциялари, шу билан бирга, қалбаки ҳужжатлар, қаллобларни аниқлаш ва хорижлик жангариларни фош этувчи хулқ-атвор белгилари ўргатилди.

Ўқув машғулотлари Грузия, Руминия ва Украинадан келган чегарачи зобитлар ҳамда Интерпол ва ЕХҲТнинг халқаро мутахассислари томонидан олиб борилди.

ЕХҲТнинг мобил тренинг жамоаси 2016 йилда ташкил топган.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha