Ўзининг 70 йиллигини нишонлаётган НАТО Путин «империализмининг ғаразли орзуларига» ҳозирлик кўрмоқда

Карвонсарой ва AFP

ВАШИНГТОН, КО – Пайшанба (4 апрель) куни НАТОга аъзо давлатлар Россиянинг зўравонлигига қарши курашда иттифоқнинг янги чораларини ифодаловчи қўшма баёнотни қабул қилдилар.

Вашингтонда ўтган икки кунлик музокараларни якунлар экан, 29 давлатдан иборат иттифоқ «янада зўравон Россия» иштирокидаги «кутилмаган ва мушкул хавфсизлик вазиятига» дуч келганини таъкидлаган.

«Владимир Путин империализмнинг ғаразли орзуларини кўнглига тугиб қўйган. Унинг Грузия ва Украинадаги босқинчилиги, Сурия сиёсатига аралашиши ва эндиликда Венесуэладаги хатти-ҳаракатлари шундан далолат бермоқда. У бизнинг иттифоқимизни парчаламоқчи ва демократик қатъиятимизга путур етказмоқчи», деди АҚШ давлат котиби Майк Помпео пайшанба куни Вашингтонда бўлиб ўтган НАТО учрашувида.

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг сўзларига кўра, иттифоқ янги кузатув чоралари ҳамда НАТОга интилаётган ва Россия қўлловидаги айирмачи кучлар билан юзма-юз келаётган Украина ва Грузияни қўллаб-қувватлаш учун Қора денгизда ҳарбий ўқув машқлари ўтказишни тасдиқлаган.

«Биз Қора денгиз минтақасида ўз саъй-ҳаракатларимизни фаоллаштирмоқдамиз», деб айтган у журналистларга.

Журналистнинг «НАТО Украина ва Грузияга аъзоликни тақдим этишни режалаштираётгани билан Россияни ғазаблантирмаяптими?», деган саволига Столтенберг «қудратли давлатлар» бошқаларга шарт қўя олмайди, деб жавоб берган.

«Буни Россияга қарши провокация деб тан оладиган бўлсангиз, унда Россиянинг қўшнилари нима қилиши мумкинлигини ҳал этишга ҳаққи борлигини ҳам тасдиқлашингиз керак», деди у.

Кремль зўравонлигининг потенциал нишонлари бўлган Марказий Осиё мамлакатлари анчадан бери унинг Украина ва Грузияга қарши олиб бораётган сиёсатини сергаклик билан кузатиб бормоқдалар.

Россиянинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва Қримни Украинадан тортиб олинганининг 18 март куни Қора денгиз яриморолига ташриф билан Путин тарафидан нишонлангани минтақа эътиборидан четда қолмади.

Россиянинг аралашуви ҳақидаги хавотирлар Марказий Осиёда, айниқса Қозоғистонда кучайиб бормоқда.

Қозоғистон шимолида асосан этник руслар истиқомат қилгани сабаб, мамлакат раҳбарияти этник қозоқларни жанубдан шимолга ихтиёрий равишда кўчириш чорасини қабул қилган.

Сизга мақола ёқдими?

4
3
Йўқ
Фикрлар 4
Сиёсат Captcha
| 2019-04-19

Бугун АҚШ турли йўллар билан Россия ва Марказий осиё давлатлари ўртасига нифоқ солиш ва уларни россия тасиридан чиқаришга ўринмоқда. Аммо бунинг имкони йўқ. Бу ҳолат марказий Осиё мамлакатлари манфаатларига ҳам зид аслида.Чунки Европа ва АҚШ сиёсатига ишониб бўлмайди.Уларда дустлик йўқ уларда фақат манфаат бор холос. АҚШ бугун бутун дунёга гигимонлик қилишни истайди ва буни амалга ҳам оширмоқда. Россия,Хитой ва Ҳиндистон каби катта қудратга эга бўлган давлатларнинг буни кўриб кўрмасликка олаётгани ёки кичик ожиз давлатларни уларнинг тасирига бериб қўяётгани аслида катта фожия.Сабаби навбат уларнинг ўзларига ҳам келмоқда.Собиқ СССР парчалангач Россия эски ҳамкорларини ва итфоқ кумагида яшаб келган давлатларга эътибор қаратмай қўйди.Оқибатда ҳам сиёсий жиҳатдан ҳам иқтисодий жиҳатдан катта зарар кўрди.Шу даражага келдики охир-оқибат АҚШ Россиянинг ўзига бевосита унинг манфаатларига ҳужум қила бошлади. Ҳатто Россияни парчалаш режаларини ишлаб чиқди.Ва уни амалиётда қўлламоқда деб уйлайман.Бу борада Россиянинг сиёсати ҳам бироз нобқобил сиёсатчилар қўлида қолганидан далолат.Путин имкон қадар кўрашмоқда.Ақш имперализимини чеклашга ҳаракат қилмоқда.аммо энди кеч бўлди.Касал авж олиб ўлгурди.Уна аввалироқ даволаш зарур эди.Энди бу касалликни даволаш учун кучлироқ дори воситларидан фойдаланиш зарур.Яъни Кучли сиёсий уйинлар қилиш даркор.Аммо россияликлар буни уддасидан чиқа олишмаяпти.АҚШ бирор давлатга ҳужум қилса бу демократия шамоли,агар россия кирса бу

Жавоб бериш
| 2019-04-07

Биз НАТО тарафдоримиз.

Жавоб бериш
| 2019-04-07

НАТОинглар билан бир жойга кириб кетасанлар

Жавоб бериш
| 2019-04-08

Бу жойни Россия эгаллаган

Жавоб бериш