http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/04/05/newsbrief-02

Қозоғистон ва Ўзбекистон хавфсизлик хизмати расмийлари Тошкентда маслаҳат учрашувини ўтказдилар

Карвонсарой

НУР-СУЛТОН – Қозоғистон ва Ўзбекистон расмийлари Тошкентда хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш учун учрашдилар. Бу ҳақда жума (5 апрель) куни Казинформ нашри Қозоғистон президенти матбуот хизматига асосланиб хабар берган.

Қозоғистон хавфсизлик кенгаши котиби Калмуханбет Кассимов бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан музокара ўтказди.

Томонлар икки давлатга тегишли хавфсизлик муаммоларини муҳокама қилдилар ва экстремизмнинг олдини олиш масаласида тажриба алмашдилар.

Шу билан бирга, Марказий Осиёда барқарорлик ва ўзаро ишончни таъминлаш, минтақавий хавфсизлик ва Афғонистоннинг барқарор ривожланиши масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Томонлар икки мамлакатнинг контрабанда ҳамда божхона қоидаларининг бузилишига қарши курашида чегара хизматлари ва божхона органлари ўртасида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар. Умумий чегара ҳудудларидаги пунктларни замонавийлаштириш бўйича келишувга эришилди.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha