Карвонсарой

Тожикистон мудофаа вазири хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш учун Исломободга йўл олди

Карвонсарой

ИСЛОМОБОД -- Тожикистон мудофаа вазири генерал Шерали Мирзо сешанба (9 апрель) куни ҳамкорликни муҳокама қилиш мақсадида Покистонга расмий ташрифини бошлади. Бу ҳақда Asia-Plus нашри вазирликка асосланиб хабар берган.

Мирзо Исломободдаги расмийлар билан биргаликда Тожикистон ва Покистон ўртасида ҳарбий ва техникавий ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилади, деди вазирлик матбуот котиби полковник Ориф Низомиён.

Хусусан, Покистонда тожик аскарларининг ҳарбий тайёргарликдан ўтиши ва қўшма ҳарбий машқларга оид тафсилотлар кўриб чиқилади, деди Низомиён.

Низомиённинг сўзларига кўра, томонлар ўз тажрибаларига оид маълумотлар билан алмашадилар.

Тожикистон ва Покистон 2009 йилдан ҳарбий ва техникавий ҳамкорликни йўлга қўйган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500