Карвонсарой

EХҲТ Қирғизистондаги фаолиятининг 20 йиллигини нишонламоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (EХҲТ) Қирғизистондаги фаолиятининг 20 йиллигини нишонлади. Бу ҳақда ташкилотнинг чоршанба (10 апрель) кунги баёнотида маълум қилинган.

ЕХҲТ «барқарорликни мустаҳкамлаш, тараққиёт ва ислоҳотлар соҳасидаги саъй-ҳаракатларда» Қирғизистонни қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Словакиянинг ташқи ишлар ва Европа ишлари бўйича вазири Мирослав Лайчак 9 апрель куни Бишкекка ташрифи чоғида маълум қилди.

«Мен ЕХҲТ фаолияти тинчлик ва барқарорлик учун янгидан замин ҳозирлаётганини қатъият билан олқишлайман», деди Лайчак 20 йиллик санани нишонлаш тадбирида.

Лайчак Бишкекда юқори лавозимли шахслар, жумладан президент Сооронбай Жеенбеков, ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков ва парламент спикери Дастанбек Джумабеков билан учрашган.

«Ташкилот бу ерда бирор нарсани ўргатиш ёки мажбурлаш учун келмагани аниқ», деди у. «Аксинча, у эшитиш ва ўрганиш, мулоқот ва алмашув учун янги платформалар яратиш, имкониятлар яратиш учун келган.»

Қирғизистондаги ЕХҲТ дастурлари идораси ўтган йигирма йил ичида «терроризм ва коррупцияга қарши курашиш, чегаралараро савдони қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳитни асраш ҳақида хабардорликни ошириш» устида ишлаган, дейилади баёнотда.

Шу билан бирга, у аёлларнинг сиёсий жараёнларда иштирок этишига ёрдам берди, имкониятини чекланган инсонларнинг сайлов жараёнидаги иштирокини осонлаштиришга кўмаклашди, дейилади хабарда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500