Карвонсарой

Тошкентда фуқаролик жамияти ташкилотлари учун ҳамкорлик маркази очилди

Карвонсарой

ТОШКEНТ – Тошкентдаги фуқаролик жамияти ташкилотлари «Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш мақсадида учрашиш, маълумот алмашиш ва биргаликда ишлаши учун» марказ ташкил этилди. Бу ҳақда пайшанба (11 апрель) куни Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси хабар берди.

Чоршанба (10 апрель) куни очилган янги марказ фуқаролик жамиятини ривожлантиришга ёрдам беради. Соғлом ва дадил мунозаралар ижтимоий майдонда демократияни кучайтиради ва экстремизмнинг олдини олади.

Марказ «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати нодавлат ташкилотининг Тошкентдаги офисида очилган.

Ҳамкорликда ишлаш маркази барча Ўзбекистон фуқаролари учун бепул ва очиқдир. Унда компьютер, видеоконференц-алоқа технологиялари ва бошқа қулайликлар мавжуд. Фуқаролик жамияти фаоллари мунозаралар ўтказиш, билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш ва бошқа ишларни амалга ошириш имкониятига эга бўладилар.

Марказнинг очилиши билан бирга, чоршанба куни АҚШ Халқаро таррақиёт агентлиги (USAID), «Юксалиш» умумиллий ҳаракати ва Қозоғистоннинг фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси (ARGO) билан ҳамкорликда «Инновациялар учун ҳамкорлик» дастури ҳам ишга туширилди.

Икки йиллик «Инновациялар учун ҳамкорлик» дастури Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ролини ривожлантиришга қаратилган, деб хабар берган АҚШ элчихонаси. Ушбу дастур «фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва фуқароларни давлат бошқарувига жалб қилиш учун самарали механизмларни жорий этишни» кўзлайди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500