Карвонсарой

Тожикистонда беш нафар экстремистга ҳукм ўқилди

Карвонсарой

СЎҒД ВИЛОЯТИ – Cўғд вилоятининг Бобожон Ғафуров тумани суди беш сўғдликни тақиқланган гуруҳга аъзоликда айблаб, қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар беради «Азия-Плюс» нашри жума (12 апрель) куни.

Судланувчилардан икки нафари – 48 яшар Абдуғани Бозоров ва 35 яшар Мурод Намозов Тожикистонда тақиқланган салафийлик оқими аъзоси бўлишган.

Бозоров экстремистик гуруҳ фаолиятини ташкиллаштиришда айбдор деб топилиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилган. Намозов эса жиноят ҳақида хабар бермагани учун 1 йилу 2 ойлик муддатга ҳукм қилинди.

Бошқа уч фуқаро Туркистон ислом ҳаракати (бошқа номи Ўзбекистон ислом ҳаракати - ЎИҲ) тақиқланган гуруҳига аъзо бўлишда айбланиб, турли муддатларга озодликдан маҳрум этилганлар.

35 яшар Ёқубжон Жўрабоев ва 28 ёшли Давлат Олимбоевлар экстремистик гуруҳ фаолиятини ташкиллаштиришда айбланган ва ҳар бирига беш йиллиқ қамоқ жазоси белгиланган.

29 яшар Абдували Йўлчиевга эса жиноят ҳақида хабар бермагани учун 6 ойлик қамоқ жазоси берилди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Жазо муддати кам берилибди

Жавоб бериш