Қозоғистон Тожикистонга ҳарбий ускуналар ҳадя қилмоқчи

Карвонсарой

НУР-СУЛТОН – Қозоғистон Тожикистонга қўшни Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ хавотирларнинг кучайиши муносабати билан ҳарбий ёрдам тақдим этишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Asia-Plus душанба (15 апрель) куни.

Тақдим этиладиган ҳарбий кўмак Тожикистон чегараларини мустаҳкамлашга қаратилган. Tengri News хабарига кўра, Қозоғистон парламентининг юқори палатаси ўтган пайшанба (11 апрель) куни ҳарбий техника ва ўқ-дори тақдим этишни маъқуллаган.

Эндиликда ушбу қарор Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев тасдиғидан ўтиши керак.

Тожикистон ҳарбий ёрдамнинг тақдим этилиши Қозоғистон мудофаа қобилиятига таъсир қилмайди, деб айтган Мудофаа вазири ўринбосари Талгат Мухтатор депутатларга.

Қозоғистон ҳарбий жиҳозларни темирйўл орқали Душанбега етказиб бериш харажатларини ўз зиммасига олади, деб қўшимча қилди Мухтаров. Ўз навбатида Тожикистон мазкур жиҳозларни учинчи томонга бермаслик мажбуриятини олган.

Қозоғистон сенаторларига кўра, ҳарбий ёрдам мураккаб вазиятда тақдим этилмоқда.

« Тожикистон ва Афғонистон чегарасидаги вазият кундан-кунга жиддийлашиб бормоқда, террорчи гуруҳлар ноқонуний йўл билан катта миқдорда гиёҳванд моддалар олиб ўтишга уринмоқдалар», дейди қозоғистонлик депутат Талгат Мусабаев.

Хабарларга кўра, ўтган йилнинг декабрь ойида икки мамлакат расмийлари Қозоғистоннинг Тожикистонга бир марталик ҳарбий ёрдам тақдим этишига оид ҳужжатни имзолаган эдилар.

Сизга мақола ёқдими?

6
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha