http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/04/15/newsbrief-02

Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари Тошкентда ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев якшанба-душанба (14-15 апрель) кунлари Тошкентга давлат ташрифи асносида ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, қозоқ-ўзбек муносабатлари ва минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Казинформ.

Президентлар ўзаро манфаатли ва истиқболли минтақавий ва халқаро масалалар ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш чораларини муҳокама қилдилар, дейилади қўшма баёнотда.

Мирзиёев Қозоғистоннинг икки мамлакат ўртасидаги ўзаро қардошлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва стратегик шериклик, жумладан, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги ролини алоҳида таъкидлади.

Томонлар икки давлат ўртасида 2017-2019 йиллар учун Иқтисодий ҳамкорлик стратегиясини амалга ошириш бу каби ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беришини тасдиқладилар.

Мирзиёев Қозоғистоннинг 2017-2018 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоси сифатида Марказий Осиё мамлакатлари умумий манфаатларини илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлади.

Томонлар мудофаа, фазовий тадқиқотлар, илм-фан, таълим, маданият, туризм ва спорт каби соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.

Тўқаев Мирзиёев ва Ўзбекистон халқига меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирар экан, президентни Қозоғистонга таклиф қилди.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha