http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/04/16/newsbrief-01

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонда терроризмга қарши тренингга ҳомийлик қилди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг (ИИВ) 13 нафар ходими АҚШ ҳомийлигида ўтказилган терроризмнинг олдини олиш бўйича тренингда қатнашди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг сешанба (16 апрель) кунга баёнотида сўз юритилган.

Тренингдан мақсад, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг террорчилар ва террорчилик гуруҳларини бартараф этиш бўйича энг сўнгги тергов кўникмалари ва ёндашувларини такомиллаштириш бўлди.

Тренинг давомида иштирокчилар «потенциал ахборот манбаларини аниқлаш, кузатув ишлари олиб бориш, террорчи ва уюшган жиноий гуруҳни молиялаш усулларини тушуниш, террорчилик ҳаракатларини тергов қилиш, гумондор ва гувоҳларни сўроққа тутиш, террорчи ва жиноятчиларни таъқиб этишга кўмаклашиш мақсадида ахборотни кузатиб бориш ва таҳлил этиш тизимини ишлаб чиқиш бўйича янги билимларга эга бўлдилар», дейилади баёнотда.

Тренинг якунига бағишланган тадбирда АҚШнинг муваққат ишлар бўйича вакили Алан Мельцер барча иштирокчиларга сертификатлар тақдим этди.

«Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг минтақавий барқарорлик, хавфсизлик ва тинчликни таъминлашдаги тобора ўсиб бораётган ролини ниҳоятда қадрлайди», деди Мельцер 12 апрель куни ўтган тадбирда.

«Биз бехатар ва фаровон келажак йўлида хавфсизликка оид долзарб трансмиллий таҳдидлар, жумладан, терроризмга қарши курашда Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга интиламиз», деди у.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha