Карвонсарой

АҚШ Қирғизистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ютуқларни олқишламоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – АҚШ Давлат департаментининг янги ҳисоботида Қирғизистоннинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги «сезиларли ютуқлари» тилга олинган, дейилади Бишкекдаги АҚШ элчихонасининг чоршанба (17 апрель) кунги баёнотида.

Қирғизистон республикасида инсон ҳуқуқларига оид ҳисобот АҚШ Давлат департаменти томонидан сешанба (16 апрель) куни қирғизва рус тилида чоп этилган.

Ҳисоботга кўра, «Қирғизистон ҳукуматининг қийноқлар қўлланишини назорат қилиш ва уларга йўл қўймаслик устидан қатъий назорат ўрнатгани» ва «хотин-қизлар ва озчиликларнинг сиёсий жараёндаги иштироки» ютуқлар қаторида тилга олинган.

АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Дональд Лу Қирғизистон республикасини инсон ҳуқуқлари соҳасида сўнгги беш йил ичидаги энг ижобий ҳисобот билан табриклади, дейилади элчихона хабарида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500