Карвонсарой

Қирғизистонда режаланган терактлар ҳақидаги маълумот учун ҳақ тўлаш таклиф этилмоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) янги ҳужжат лойиҳасини муҳокамага қўйди. Унга кўра, режаланган терактлар ҳақида маълумот берган фуқароларга пул тўлаш таклиф этилмоқда, деб хабар беради 24.kg чоршанба (17 апрель) куни. Ҳужжат лойиҳаси ҳукумат тарафидан маъқулланиши ёки рад этилиши мумкин.

Таклифдан кўзланган мақсад – фуқароларни терроризмга қарши курашга жалб этиш, деб хабар беради ГКНБ. Қўмита ўз сайтида мукофот пули ҳақида маълумот жойлаштириш ва ОАВ орқали эълон беришни режалаштирмоқда.

Фуқароларнинг террорчилик фаолиятига алоқадор шахслар ва террорчилик фитналари ҳақидаги маълумотларни тақдим этишини рағбатлантириш терроризмга қарши кураш йўлидаги самарали воситалардан биридир, дейилади қўмита хабарида.

ГКНБга кўра, мукофот пули миқдори вазиятга қараб турлича бўлиши кутилмоқда. У ахборотни тақдим этган шахснинг иштирок даражаси ва террорга қарши курашда эришилган натижаларга қараб белгиланади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500