Қирғизистон Кобулга элчи жўнатди

Карвонсарой

БИШКЕК – 24.kg нашрининг пайшанба (18 апрель) куни берган хабарига кўра, Кобулда Қирғизистон элчиси қайта иш бошлаган.

Афғонистондаги дипломатик миссияга Мирослав Ниязов раҳбарлик қилади, деб хабар берган Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков журналистларга. Дипломатик миссия фаолияти маълум муддатга тўхтатилган эди.

Мазкур воқеа Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббонийнинг Қирғизистонга илк расмий сафари билан бир вақтга тўғри келган.

Раббоний қирғизистонлик давлат мулозимлари билан музокара ўтказган. Шундан сўнг, Афғонистон ва Қирғизистон расмийлари иқтисодий соҳадаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, Қирғизистондан Афғонистонга электр энергияси экспорт қилиш масалалари билан шуғулланувчи ҳукуматлараро комиссия тузишга келишиб олганлар.

Шунингдек, Хитойдан Қирғизистон ва Тожикистон орқали ўтувчи темирйўл барпо этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Раббоний минтақавий хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик учун Қирғизистонга миннатдорчилик билдирди.

Сизга мақола ёқдими?

2
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha