Қирғизистонда судланган террорчиларни фуқароликдан маҳрум этувчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон Адлия вазирлиги кучга кирган тақдирда терроризм, давлатга хиёнат ёки айирмачиликда айбланганларни фуқароликдан маҳрум этишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини эълон қилди, дея хабар беради AKIpress пайшанба (18 апрель) куни.

Вазирлик қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этган.

Қонун лойиҳаси Олий суд, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, Давлат рўйхатга олиш ва миграция хизматлари вакилларидан иборат идоралараро гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган.

Қонунга кўра, фуқароликдан маҳрум бўлишга олиб келадиган жиноятлар террорчилик фаолиятни амалга ошириш ёки молиялаштириш, террористик машғулотларда қатнашиш, хориждаги қуролли можароларда иштирок этиш, давлатга хиёнат, ҳукуматни ағдаришга уриниш, экстремистик ташкилот тузиш ва ёлланма фаолият кабиларни ўз ичига олади.

Қонунбузарлар учун жазоси муддати ва фуқароликдан маҳрум қилиш чораси суд томонидан белгиланади. Қўш фуқаролиги бўлмаганлар фуқароликсиз қолишлари мумкин.

Қонун лойиҳаси муаллифларига кўра, мазкур меъёрлар конституция ёки халқаро нормаларга хилоф эмас.

Сизга мақола ёқдими?

1
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha