http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/04/19/newsbrief-01

Қозоғистондаги полиция музокарачилари учун ЕХҲТ тренинги ўтказилди

Карвонсарой

ҚАРАҒАНДА, Қозоғистон – Қозоғистонлик 30 нафар полиция ходими душанба-жума (15-19 апрель) кунлари Қарағанда шаҳрида ўтган семинарда иштирок этдилар. Тадбир инқирозли вазиятларда музокарада қатнашувчиларнинг салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилди. Бу ҳақда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) 19 апрель кунги баёнотида сўз юритилган.

Тренинг Нур-Султондаги ЕХҲТ дастурлари идораси, Қозоғистон ички ишлар вазирлиги (ИИВ) ва Қарағандадаги ИИВ академияси томонидан ташкил этилди.

Қарағанда маҳаллий ички ишлар бошқармаси, Қарағандадаги ИИВ академияси ва Қозоғистоннинг турли бурчакларидан келган 30 нафар ходим аввалги музокаралар давомида қўлланилган «инновацион коммуникация воситаларини» ўрганиш мақсадида мавзули тадқиқотлар билан танишдилар, шунингдек, музокара иштирокчилари томонидан ҳал этилган ўтмишдаги инқирозли ҳолатларни ўргандилар.

Йўриқчилар ҳам қозоғистонлик мутахассислардан иборат эди. Улар Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) ва Бош прокуратура ҳузуридаги ҳуқуқ-тартибот органлари академиясидан келишган. ЕХҲТ хабарига кўра, йўриқчилар томонидан «оломонни бошқариш бўйича энг яхши тажриба, новербал мулоқот воситалари ва инсон хулқ-атворини тушуниш» каби машғулотлар ўтилди.

Тренинг ЕХҲТнинг хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлари доирасида ўтказилди.

Сизга мақола ёқдими?
2
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha