Қирғизистон президенти Афғонистон ташқи ишлар вазири билан минтақавий хавфсизликни муҳокама қилди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков жума (19 апрель) куни Бишкекда Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний билан учрашиб, минтақавий хавфсизлик ва иқтисодий алоқаларни муҳокама қилди, деб хабар беради 24.kg нашри Жеенбековнинг матбуот хизматига таяниб.

Раббонийнинг Қирғизистонга қилган илк ташрифи қирғиз-афғон ҳамкорлигини кучайтиришга хизмат қилади, деди Жеенбеков учрашув чоғида.

«Биз Қирғизистоннинг халқаро ташкилотлар доирасида Афғонистон позициясини қўллаб-қувватлашидан миннатдормиз. Ишончингиз комил бўлсинки, Афғонистон ҳам доим Қирғизистоннинг позициясини қўллаб-қувватлайди», деди Раббоний.

Томонлар, шунингдек, Афғонистондаги этник қирғизларни қўллаб-қувватлаш масаласини ҳам муҳокама қилганлар.

Сизга мақола ёқдими?

2
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha