Карвонсарой

USAID ва Қирғизистон ҳамкорлик ҳужжатини муҳокама қилдилар

Карвонсарой

БИШКEК – АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) расмийлари АҚШ ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик шартномасини (BCA) муҳокама қилиш учун Бишкекка ташриф буюрдилар. Бу ҳақда Бишкекдаги АҚШ элчихонасининг чоршанба (24 апрель) кунги баёнотида хабар берилган.

Душанба ва сешанба (22-23 апрель) кунлари АҚШ элчихонасининг сиёсий ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Томас Селингер ҳамда USAID вакиллари Жеймс Келлехер ва Гари Линден Қирғизистон ҳукумат делегацияси вакиллари билан шартноманинг асосий мақсадларини муҳокама қилдилар.

Президент Дональд Трамп ва унинг ҳамкасби Сооронбай Жеенбеков ўзаро манфаатли шартномани имзолаш ниятида эканликларини эътироф этишган.

1991 йилда Қирғизистон мустақилликка эришганидан бери АҚШнинг Қирғизистонга кўмаги мамлакатнинг иқтисодий ривожи, ҳарбий ва террорчиликка қарши кураш чоралари учун манфаатли бўлган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бўлмасам-чи! Хомтама бўлма. 93-йилда эришилган аввалги шартноманинг асл мақсадлари фош бўлган. Уларнинг наздида мамлакатимиз учун демократия бу икки инқилоб йўлидир. Бизга ўзимизнинг йўл керак.

Жавоб бериш