Карвонсарой

Қирғизистон ҳукумати Сурияда террорчилик фаолияти олиб боришда гумон қилинган фуқарони ҳибсга олди

Карвонсарой

БИШКEК – Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) Сурияда террорчилик фаолиятида иштирок этганликда айбланган 28 яшар қирғизистонлик фуқарони ҳибсга олган. Бу ҳақда чоршанба (24 апрель) куни 24.kg нашри хабар берган.

Гумондор 2016 йилдан бери қўпорувчилик ҳаракатлари бўйича тайёргарликдан ўтган ва «Суриядаги жангларда фаол қатнашган», дейилади ГКНБ баёнотида.

ГКНБ баёнотига кўра, «у 2018 йил ноябрь ойида халқаро террорчилик ташкилотлари етакчилари томонидан яширин бўлинмалар ташкил этиш ва Марказий Осиёда қуролли жиҳод олиб бориш учун жангариларнинг келишини кутиш мақсадида Суриядан чиқарилган эди.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500