Қозоғистонлик чегарачилар учун ҳужжатлар хавфсизлиги бўйича ЕХҲТ тренинги ўтказилди

Карвонсарой

ОЛМАОТА – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) томонидан 21 нафар қозоғистонлик чегарачи учун қалбаки сайёҳлик ҳужжатларини аниқлаш ва идентификация методлари бўйича йўриқчиларни тайёрлашга оид 5 кунлик курс ташкил этилди. Машғулотлар жума (26 апрель) куни Олмаотада якунланди, дейилади ЕХҲТ баёнотида. Курсда террорчиларга чегарани кесиб ўтиш ва чегара пунктларида қўлга тушмасликка имкон берувчи сохта сайёҳлик ҳужжатларини аниқлаш ўргатилди.

Австриялик федерал ички ишлар вазирлиги мутахассислари Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегара хизматчилари учун алоҳида дастур ишлаб чиқдилар. Қозоғистонлик хизматчилар «қоғоз ишлаб чиқариш, қоғозда қўлланиладиган хавфсизлик хусусиятлари, хавфсизлик сиёҳи ва турли чоп этиш технологияларини» ўргандилар, дейилади ЕХҲТ баёнотида. Йўриқчилар 200 та ҳақиқий ва сохта сайёҳлик ҳужжатларни намойиш этдилар ва қандай қилиб ҳужжатнинг хавфсизлик хусусиятларини аниқлашни муҳокама қилдилар.

Амалий машғулотлар давомида қозоғистонлик ходимлар ўндан ортиқ мамлакатнинг пуллари билан ҳам ишладилар. Ўқитувчилар уларга ўз маҳоратларини оширишлари учун «ёритувчи лупалар, USB-рақамли микроскоп ва Docubox қурилмасидан» фойдаланиш имкониятини тақдим этдилар.

Ҳужжатларни текшириш амалиётини ўрганишдан ташқари, бир кун келиб ўзлари инструкторлик қиладиган қозоғистонлик иштирокчилар дарс ўтиш методикасидан ҳам йўриқнома олишди. Улар тренингни тўлиқ тугатиш учун яна иккита қўшимча ҳафталик курсларни ўтадилар.

Тренинг Нур-Султондаги ЕХҲТ дастурлари идораси АҚШ элчихонасининг Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш ва ҳуқуқ-тартибот дастури, Марказий Осиёда наркотик ва психотроп моддалар ҳамда уларнинг прекурсорларига қарши кураш бўйича минтақавий ахборот ва мувофиқлаштириш маркази, Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегара хизмати билан ҳамкорликда ташкил этилди. Шунингдек, курсни ЕХҲТнинг Трансмиллий таҳдидлар бўйича департаментининг сайёҳлик ҳужжатлари хавфсизлиги дастури ҳам қўллаб-қувватлаган.

Сизга мақола ёқдими?

1
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha