Бишкекда Чернобил фожиасининг 33 йиллиги хотирланди

Карвонсарой

БИШКЕК – Жума (26 апрель) куни Бишкекда 1986 йили Украинадаги Чернобил атом электр станциясида юз берган ҳалокатга 33 йил тўлиши муносабати билан фожиа қурбонларини хотирлаш маросими ўтказилди.

Портлаш ва ёнғинга сабаб бўлган авария туфайли электростанциянинг 30 ходими ва ўт ўчирувчилар уч ой давомида ҳаётдан кўз юмдилар, деб хабар беради Бутунжаҳон ядро уюшмаси. Ушбу ҳодиса ядро энергиясидан фойдаланиш бўйича совет тажрибасига нисбатан бутун дунёда ишончсизлик келтириб чиқарди.

Ҳатто ҳозирги кунда ҳам, Марказий Осиё мамлакатлари совет давридан қолган уран конлари ва чиқиндихоналарни тозалаш учун халқаро ёрдамга муҳтож бўлиб турибди. Россия бу борада масъулиятни ўз зиммасига олмаган.

Хотирлаш маросимида маҳаллий расмийлар, мактаб ўқувчилари, Украина элчиси ва Беларусь элчихонасининг маслаҳатчиси иштирок этди. Улар Бишкекда Чернобил фожеаси қурбонларига атаб ўрнатилган ёдгорлик пойига гул қўйдилар ва уларнинг хотираси учун бир дақиқалик сукутдан сўнг автоматларда ҳавога ўқ узилди.

«Бундан 33 йил аввал Иттифоқнинг барча республикаларидан бўлган юзлаб одамлар ҳалокат оқибатларини бартараф қилишга киришган эдилар», деди Бишкек шаҳар ҳокимининг ўринбосари Татьяна Кузнецова жума куни бўлиб ўтган маросим чоғида. «Ўз жонларини фидо қилиб, ёнғинни бартараф этган бу инсонлар бўлмаганида, нималар бўлишини тасаввур қилиш мушкул эди.»

Унинг сўзларига кўра, Бишкекда авария оқибатларини бартараф этишда қатнашганлардан 260 нафари истиқомат қилади. Уларнинг айримлари маросимга фарзандлари ва набиралари билан келишган.

«Военкоматдан чақириқ қоғози келди ва бизни Чернобилга олиб кетишди. Биз ҳеч нарсадан бехабар эдик, ҳаммаси сир тутилар эди. Аввалига зарарланган туманни тозаладик, кейин эса бизни зонага олиб келишди. Биз ҳудудни вайроналарни тозаладик. Умумий ҳисобда у ерда 2 ойча бўлдим», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

1
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha