Карвонсарой

Тошкентда Интернетни бошқариш бўйича IV Марказий Осиё форуми ўтказилади

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – 15-16 май кунлари Тошкентда Интернетни бошқариш бўйича IV Марказий Осиё форуми ўтказилиши кутилмоқда, деб хабар беради чоршанба (1 май) куни AKIpress.

Форум Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, тадбирда «киберхавфсизлик ва ўта муҳим инфратузилмалар муҳофазаси, биометрик маълумотлардан фойдаланишда фуқароларнинг ҳолати ва ҳуқуқлари, интернетнинг террорчилар томонидан қўлланиши» каби мавзулар муҳокама қилинади.

Янги турдаги қурилмалар янги имкониятлар тақдим этиши баробарида, киберхавфсизлик муаммоларини ҳам келтириб чиқаради. Бу муаммоларни ҳал этиш учун минтақада ҳукумат, саноат соҳаси ва фуқаролик жамиятининг кўп тарафлама ҳамкорлиги талаб қилинади, дейди тадбир ташкилотчилари.

2016 йилдан бери ўтказиб келинадиган форум Марказий Осиё мамлакатларида интернетни бошқариш борасидаги сиёсат масалаларини муҳокама қилиш бўйича очиқ майдон бўлиб хизмат қилади.

200 дан ортиқ иштирокчи, жумладан дунё мамлакатларидан келган мутахассислар интернетни бошқаришга оид глобал ва миллий ёндашувлар, киберхавфсизлик ва интернет эркинлиги масалаларини муҳокама қилиш мақсадида ҳар йили мазкур форумга йиғиладилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500