Душанбеда ўтказилган ЕХҲТ давра суҳбатида суд органларининг мустақиллиги муҳокама қилинди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Eвропада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) сешанба (30 апрель) куни Душанбеда судларнинг мустақиллиги масаласига бағишланган давра суҳбатини ўтказди.

Тожикистондаги суд тизими мамлакат ичида ҳамда Сурия ва Ироқда фаолият олиб боришда гумонланган жангариларни таъқиб қилиб келмоқда.

Душанбедаги ЕХҲТ дастурлари идораси ва Халқаро ҳуқуқшунослар комиссияси (ICJ) томонидан ташкил этилган тадбирда 30 нафар ҳуқуқшунос, юридик мутахассислар, собиқ судьялар ва прокурорлар иштирок этди.

ICJ бош котиби Саман Зарифи суд тизими мустақиллигининг халқаро стандартлари ҳақида сўз юритди, франциялик собиқ судья Мартине Комте Франция суд тизими тажрибаси ва ўзига хосликлари билан ўртоқлашди.

«Мустақил суд тизими Тожикистонда қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Биз жуда кўп тажрибали судьялар, прокурорлар ва адвокатларнинг бу ердаги ҳуқуқий тизим олдида турган имконият ва муаммоларни баён қилишдаги очиқлигини юқори баҳолаймиз», деди Зарифий.

«Биз ушбу фойдали баҳс-мунозаралар хулосаларини келажакдаги ҳисоботимизга киритамиз, ундан Тожикистондаги суд-ҳуқуқ тизимининг мустақиллигини мустаҳкамлашга оид тавсиялар ўрин олади», деди у.

Хабарда айтилишича, ҳисобот тожик ҳукуматининг тегишли ҳамкорлар билан мулоқотига оид ахборотни ўз ичига олади ва келажакда суд органлари мустақиллигининг халқаро стандартларини илгари суришда фуқаролик жамиятининг ташвиқот воситаси бўлиб хизмат қилади.

Сизга мақола ёқдими?

1
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha