Карвонсарой

Тожикистонда жамоатчилик кенгаши аъзолари учун экстремизмга қарши кураш бўйича EХҲТ тренинги ўтказилди

Карвонсарой

ГУЛИСТОН, Тожикистон – 2-4 май кунлари Тожикистоннинг Гулистон шаҳрида терроризмга олиб борувчи зўравонлик экстремизми ва радикаллашувнинг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича уч кунлик семинар ўтказилди. Бу ҳақда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (EХҲТ) чоршанба (8 май) кунги баёнотида хабар берди.

Бу курс «жамоатчилик кенгаши аъзоларини жамоат тартибини сақлашда террорчиликка олиб борувчи зўравонлик экстремизми ва радикаллашувига қарши курашиш, унинг олдини олиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда интеграция қилиш»нинг сўнгги босқичи бўлди, дейилади ЕХҲТ баёнотида.

20 нафар иштирокчининг ярмидан кўпи аёллардан иборат бўлди. Барча иштирокчилар полицияни ислоҳ қилиш бўйича вилоят жамоатчилик кенгашларидан келган. Тренинг 2019 йил март ва февраль ойларидаги курсларда олинган назарий билимларни мустаҳкамлашга қаратилди.

Иштирокчилар террорчиликка олиб борувчи зўравонлик экстремизми ва радикаллашувни дастлабки босқичларида йўқ қилиш бўйича турли ташаббусларни ишлаб чиқдилар.

Бундай ташаббуслар жамоатчилик кенгашларининг йиллик иш режаси ва уларнинг амалий ижросига киритиш учун мўлжалланган бўлиб, ИИВ олий раҳбарияти томонидан маъқулланиши лозим.

Полицияни ислоҳ қилиш бўйича жамоатчилик кенгашлари ИИВнинг маслаҳатчи органи бўлиб, маҳаллий миқёсда фаолият олиб боради. Улар фуқаролик жамияти фаолларидан иборат бўлиб, фуқаролар ва полиция ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга кўмаклашади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500