Карвонсарой

Тожикистон ЕХҲТнинг хавфсизлик бўйича ҳамкорлик кенгашига раислик қилади

Карвонсарой

ВEНА – Тожикистоннинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) хавфсизлик бўйича ҳамкорлик кенгашига раислиги давомида Марказий Осиёда ҳарбий-сиёсий ҳамкорлик масаласи устувор йўналишлардан бири бўлади, деди чоршанба (8 май) куни Венада Тожикистон ташқи ишлар вазири Зоҳир Саидзода.

Тожикистон тенглик, ўзаро ҳурмат, мувозанат ва изчиллик тамойилларига риоя қилган ҳолда ўз вазифасини ҳалоллик билан бажариш ниятида, деди Саидзода ЕХҲТ хавфсизлик бўйича ҳамкорлик кенгаши иштирокчи давлатлари ва ҳамкорларга юзланиб.

Тожикистон мазкур кенгашга илк бор раислик қилади, кенгаш раиси ҳар тўрт ойда алмашади, деди у.

«Бизнинг асосий вазифамиз – сиёсий-ҳарбий соҳадаги назорат механизмларини янада такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишларни давом эттириш», деди у.

Унинг сўзларига кўра, Тожикистон ЕХҲТни хавфсизлик соҳасида кенг кўламли масалаларни ҳал этишга қодир ва самарали фаолият юритиши мумкин бўлган ноёб ташкилот деб билади.

«Ўз раислиги давомида Тожикистон Хавфсизлик бўйича кенгаш эътиборини Марказий Осиёдаги хавфсизликнинг сиёсий-ҳарбий жиҳатларига ва Марказий Осиёда ЕХҲТнинг минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлигини кучайтириш лозимлигига қаратади», деди у давлатнинг бошқа устувор йўналишларини таъкидлар экан.

«Афғонистоннинг шимолий ҳудудларида жуда кўп миқдорда ўқ-дори ва қурол-яроғ мавжудлиги чегарадаги вазиятнинг беқарорлигига сабаб бўлади», деб огоҳлантирди у Тожикистоннинг нотинч қўшнисини назарда тутиб.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500