Қирғизистонда миллий валютанинг 26 йиллиги нишонланди

Карвонсарой

БИШКEК – Жума (10 май) куни Қирғизистонда миллий пул бирлиги – сўмнинг 26 йиллиги нишонланди. Бу ҳақда AKIpress нашри хабар берган.

Қирғизистон сўмни 1993 йил 10 май куни муомалага киритган. Бу билан у собиқ Совет давлатлари орасида рублдан воз кечиб, ўз миллий валютасини жорий этган биринчи мамлакат бўлди. Бу қадам давлатнинг мустақил иқтисодий ва пул-кредит сиёсатининг бошланғич нуқтасини белгилаб берди.

«26 йил давомида қирғиз сўми орадаги иқтисодий ва сиёсий қийинчиликларга қарамай, ўз тўлов қобилиятини исботлади ва барқарорлигини сақлаб қолди», дейилади Миллий банк баёнотида.

1994 йилдан 1997 йилгача чиқарилган 10 сўмликларда Қосим Тинистанов сурати акс эттирилган – у 1938 йилда Сталин қатағонлари даврида қатл қилинган шахсдир. Тинистанов 1920 йилда қирғиз тили учун лотин алифбосини ишлаб чиқишда ёрдамлашган.

Муомалага киритилганидан бери, сўм «нафақат мустақил пул-кредит сиёсатининг асосий воситаси, балки суверен давлат мустақиллигининг рамзи ҳам бўлиб қолди», деган эди президент Сооронбай Жеэнбеков ўтган йили май ойида қирғиз сўмининг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилган халқаро анжуманда.

Сизга мақола ёқдими?

1
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha