Карвонсарой

Ўзбекистонда бир нечта хорижий янгиликлар сайтларидан фойдаланиш имкони тикланди

AFP

ТОШКЕНТ – Ўзбекистонда ҳукуматнинг фаолиятини танқидий ёритиш билан танилган ўнлаб янгиликлар ва ҳуқуқбон ташкилотлар сайтларига қўйилган тақиқ олиб ташланди, деб хабар берди ҳукумат расмийси шанба (11 май) кун AFPга.

2016 йилда Шавкат Мирзиёев иқтидорга келганидан сўнг, Ўзбекистонда очиқлик даражасининг эҳтиёткорлик билан оширилиши, жумладан, экстремизм чақириқларини камайтиришга қаратилган мамлакат ислоҳотларининг бир қисми бўлди.

Ўзбекистонда маҳаллий фойдаланувчиларга айримлари 10 йилдан кўпроқ вақт давомида блокда бўлган веб-сайтларга кириш имкониятини тақдим этиш учун «маълум техник муаммоларни» бартараф этиш чоралари кўрилди, деб хабар берган мамлакат Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов.

Хабарда BBC ўзбек хизмати, Amnesty International, Human Rights Watch ва «Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти тилга олинган. «Озод Европа» радиосининг ўзбек хизмати сайтига кириш ҳамон имконсизлигича қолмоқда.

Алламжоновнинг ёзишича, агентлик Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг «айрим янгиликлар веб-ресурсларига кириш муаммолари борасидаги фактларини диққат билан ўрганиб чиққач», ушбу тўсиқларни олиб ташлаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500