Карвонсарой

Назарбоев АҚШ элчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Карвонсарой

НУР-СУЛТОН – Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев АҚШнинг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Уильям Мозер билан учрашиб, ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Казинформ ахборот агентлиги душанба (13 май) куни Назарбоевнинг матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Назарбоев март ойида истеъфо бериб, сенат собиқ спикери ва дипломат Қосим-Жўмарт Тўқаевни муваққат президенти этиб тайинлаган эди. Президент сайловлари июнь ойига белгиланган.

«Ўтган йиллар давомида биз АҚШ билан ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган муносабатларни йўлга қўйдик», деб айтган Назарбоев.

«Қозоғистон АҚШдан катта инвестицияларни жалб қилди. Ҳозирда 420 та қўшма корхона ишлаб турибди», деди у. «Ўтган йили Вашингтонга ташрифим ва президент Трамп билан музокаралар натижасида ҳамкорлигимизнинг истиқболдаги ривожи учун шарт-шароитлар яратилди.»

АҚШ Қозоғистоннинг муҳим ҳамкори, деди Назарбоев.

Ўз навбатида Мозер Нур-Султон шаҳри қурилишидаги ютуқларни қайд этди ва Трампнинг мамлакатдаги бошқарувни тинч йўл билан топширишни қўллаб-қувватлаши ифода этилган мактубини Назарбоевга топширди.

Назарбоев иқтидорда бўлган вақтида бир қатор хавфсизлик муаммолари, жумладан Сурия ва Ироқдаги «Ислом давлати» (ИД) сафига қўшилган юзлаб қозоқларнинг радикаллашувига қарши кураш муаммоси билан юзма-юз келган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500