Карвонсарой

Қозоғистон парламенти ядровий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги битимни ратификация қилди

Карвонсарой

НУР-СУЛТОН – Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси ядровий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги битимни ратификация қилди. Бу ҳақда чоршанба (15 май) куни АКИпресс нашри хабар берди.

Битим «ядровий қуролларни тақиқловчи юридик жиҳатдан мажбурий ҳужжат бўлиб, қуролларнинг бутунлай йўқ қилинишини кўзда тутади», дейилади Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) сайтида.

Қонун лойиҳаси Қозоғистонда кучга кириши учун у мамлакат сенати ва президенти томонидан маъқулланиши керак бўлади.

БМТ битимни 2017 йил июлда қабул қилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500