Хавфсизлик бўйича «C5+1» ишчи гуруҳи Душанбеда музокара ўтказди

Карвонсарой

ДУШАНБE – 16 май куни Тожикистон Хавфсизлик бўйича «C5+1»ишчи гуруҳининг Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Қўшма Штатлардан ташриф буюрган расмийлари иштирокида Душанбеда ўтган кенгашга мезбонлик қилди, деб хабар берди Тожикистондаги АҚШ элчихонаси ўз баёнотида.

C5+1 «бу мулоқот формати бўлиб, Қўшма Штатлар ва беш Марказий Осиё давлати дуч келадиган умумий муаммоларни ҳал этишга қаратилган ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар платформасидир», дейилади баёнотда.

Қўшма Штатлар делегацияси таркибидан АҚШ давлат котибининг Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Марк Муди ва Тожикистондаги АҚШ элчиси Марк Поммершайм ўрин олган. Тожик делегациясига Тожикистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Ҳусаинзода раҳбарлик қилди.

Тадбирда терроризмга қарши курашда минтақавий ҳамкорлик ҳамда Сурия ва Ироқда ёлланма жангарилар сифатида «Ислом Давлати» (ИД) сафида курашган Марказий Осиёликларнинг ватанига қайтиши муносабати билан юзага келадиган таҳдидлар каби мавзулар муҳокама қилинди.

«Минтақанинг ҳақиқий суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги Қўшма Штатлар учун ўта муҳим», деди Поммершайм.

Душанбе анжумани иштирокчилари зўравонлик экстремизмига қарши кураш бўйича минтақавий ёндашувлар, жумладан, жамоат тартиби масалалари, диний бағрикенглик, ёшлар ва ижтимоий тармоқларни жалб қилиш бўйича «C5+1» доирасида ўтказилган ва ўтказилажак семинарларни муҳокама қилдилар.

Сизга мақола ёқдими?

0
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha