Карвонсарой

Россияда нафрат асосида содир этилган жиноятнинг тожикистонлик қурбони Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилди

Карвонсарой

МОСКВА – Россияда нафрат асосида содир этилган жиноят натижасида жиддий жароҳат олган асли тожик, москвада яшовчи талаба Сулаймон Саидов расман Францияда жойлашган Cтрасбург Европа инсон ҳуқуқлари судига Россия суд тизими томонидан ўз иши кўриб чиқилишидан шикоят билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Москвада жойлашган «Civic Assistance Committee» нодавлат ташкилоти чоршанба (15 май) кунги баёнотида хабар берган.

Россиядаги Марказий Осиёлик меҳнат мигрантлари этник сабабларга кўра зўравонлик, камситиш ва шилқимлик ҳолатларига тез-тез дуч келадилар.

Россия ҳукумати Саидовга ҳужум қилган шахснинг этник сабаблар асосидаги нафратини эътиборга олмаганлар, бу эса жиддийроқ қамоқ жазосига сабаб бўлиши керак эди. Шунингдек, Саидовнинг айтишича, ҳукумат Россиядаги ирқий ва этник дискриминацияга етарлича диққат қаратмайди.

2016 йилнинг 8 апрель куни москвалик Сергей Царёв Москвадаги метро вагонларининг бирида Саидовга пневматик тўппончадан бир неча бор ўқ узган. Натижада Саидов бир кўзидан айрилган ва бошқа жиддий жароҳатлар олган. Ўшандан бери у аёли ва тўрт фарзандига ёрдам бера олмай қолган.

Ўтган йил август ойида Москва суди қотиллик содир этишга урингани учун Царёвга 10 йилу 3 ойлик қамоқ жазосини белгилаган. Аммо, суд отишма вақтида Царёв тилга олган даъволар каби жиддий далилларни ҳамда унинг ирқий ва этник нафрат билан ҳаракат қилганини инобатга олмаган.

Саидовнинг сўзларига кўра, суд бу ишни оддий ҳужум сифатида кўриб чиқиш билан Россия томонидан 1998 йилда ратификация қилинган Инсон ҳуқуқлари конвенциясига хилоф иш тутган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Rossiya - rasistlar va fashistlar mamlakati. Yana ruslar ularni hamma yerda taʼqib qilishlaridan hayron boʻlishadi.

Жавоб бериш

Мутлақо қўшиламан!!!!

Жавоб бериш