Карвонсарой

ЕХҲТ раиси 25 йиллик ҳамкорлик учун Тожикистонни олқишлади

Карвонсарой

ДУШАНБE – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси Мирослав Лайчак Душанбеда Тожикистон етакчилари билан учрашар экан, 25 йиллик ҳамкорликка юқори баҳо берди. Бу ҳақда пайшанба (23 май) куни ЕХҲТ сайтида хабар берилган.

Лайчак Марказий Осиёнинг уч давлатига ташрифини чоршанба (22 май) куни Тожикистонга бориш билан якунлади ва хавфсизлик бўйича ҳамкорлик кенгашига тўрт ойлик раисликни қабул қилгани билан Тожикистонни табриклади.

Душанбега ташрифи давомида Лайчак президент Эмомали Раҳмон, ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Ҳусайнзода ва парламентнинг юқори палатаси спикери Маҳмадсаид Убайдуллоевлар билан музокара ўтказди.

Лайчак 25 йилдан буён Душанбедаги ЕХҲТ дастурлари идораси фаолиятини қўллаб-қувватлаётгани ва ЕХҲТнинг етакчи ташаббусларидан бири - чегара бошқаруви ходимлари коллежини ташкил қилгани учун Тожикистонга миннатдорлик билдирган.

У ЕХҲТ Тожикистоннинг Афғонистон билан алоқаларини қўллаб-қувватлашга содиқ эканлигини таъкидлади.

Лайчак ЕХҲТнинг миналарни тозалаш, чегара хавфсизлигини бошқариш, гендер тенглигини таъминлаш ва тадбиркорликка кўмаклашиш борасидаги ишларини алоҳида урғулаган.

«Тожикистон ва ЕХҲТ биргаликда узоқ масофани босиб ўтди», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500