Карвонсарой

Тожикистон ҳарбий разведкаси террорчиликка қарши курашда янги ваколатларга эга бўлади

Карвонсарой

ДУШАНБE – Чоршанба (29 май) куни Тожикистон парламенти Мудофаа вазирлигининг ҳарбий разведка бўлими учун янги ваколатларни маъқуллади. Бу ҳақда Asia-Plus нашри хабар берган.

Тожикистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Эмомали Собирзодга кўра, ҳарбий разведка идоралари тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгаришлар энди уларга нафақат хорижда, балки мамлакат ичкарисида ҳам фаолият юритишга имкон беради.

«Мазкур ўзгартишлар ҳарбий разведка органлари фаолияти учун қўшимча молиялаш манбаларини яратиш, махфий ва махфий бўлмаган разведка тадбирларини ўтказиш, уруш даврида ҳарбий разведка идораларини бошқариш, қурол-яроғ ва бошқа махсус машиналардан фойдаланиш учун қонуний асос яратади», деб айтган у парламентдаги чиқишида.

Собирзоднинг айтишича, бу қарор бутун мамлакат бўйлаб яширин террорчилик гуруҳларига қарши курашишда муҳим чорадир.

«Дунё ва минтақада шиддат билан ўзгариб бораётган вазият, террорчилик ва экстремизм хавфининг тобора кучайиб бораётгани ва давлат ичида яширин террорчилик гуруҳлари мавжудлиги ҳарбий разведка идораларининг ваколатларини замонавий таҳдидларга қарши кураш талабларига мос ҳолга келтиришни тақозо этмоқда», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500