Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск Марказий Осиё сафарини Душанбедан бошлади

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин чоршанба (29 май) куни кечқурун Душанбе аэропортида Европа Кенгаши раҳбари Дональд Тускни кутиб олди. Туск Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафарини бошлаган, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси.

Чоршанбадан якшанба (2 июнь) кунига қадар у Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлади.

Туск ўз ташрифлари доирасида ҳар бир мамлакат раҳбарияти билан минтақавий ва икки томонлама ҳамкорлик, атроф-муҳит, чегара бошқаруви ва минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади, дейилади Европа Иттифоқининг 25 май кунга баёнотида. Европа кенгаши Европа Иттифоқи учун устувор бўлган йўналишларни белгилайди.

Европа Иттифоқининг минтақа давлатлари билан ҳамкорлиги Марказий Осиёда чегараларни бошқариш дастурини ўз ичига олади.

Европа Иттифоқи баёнотига кўра, Тускнинг сафари «Европа Иттифоқининг минтақа ва алоҳида давлатлар билан мустаҳкам ҳамкорликка бўлган садоқатини яна бир ифода этади».

Тускнинг сафаридан икки ҳафта аввал Европа Иттифоқи Марказий Осиё учун янги стратегияни амалга киритган эди.

Сизга мақола ёқдими?

2
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha