http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/06/03/newsbrief-02

Қирғизистонда собиқ расмий коррупцияда айбланиб қўлга олинди

Карвонсарой

БИШКEК – Якшанба (2 июнь) куни Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) собиқ ҳукумат мансабдорини коррупцияда айблаб қўлга олди. Бу ҳақда душанба (3 июнь) куни Озод Европа/Озодлик радиоси хабар берди.

Президент маъмуриятининг адлия тизими ислоҳоти бўйича бўлими собиқ раҳбари Манасбек Арабаев якшанба (2 июнь) куни ҳибсга олиниб, судгача тергов изоляторига жойлаштирилган.

Қирғизистон ҳукумати барча қонунбузарлар, жумладан террорчилар ва экстремистларга нисбатан қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида самарали ва ишончли суд тизими яратишни режалаштирган эди.

ГКНБ вакили Раҳат Сулайманов Арабаевга нисбатан илгари сурилаётган айбловлар тафсилотларини очиқламаган.

Арабаев собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг идорасида хизмат қилган ва 2015 йилда бўлим раҳбари этиб тайинланган эди. Сооронбай Жеенбеков давлат раҳбари этиб сайланганидан 6 ой ўтиб, 2018 йил май ойида у ўз вазифасидан озод этилган.

Арабаев 2017 йил декабрь ойида Атамбаев президентликдан кетганидан сўнг ҳибсга олинган шахсларнинг навбатдагиси бўлган.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha