ТОШКЕНТ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сешанба (4 июнь) куни қуёш ботганидан кейин нишонланадиган Ийд ал-Фитр байрами арафасида бир неча юз маҳбусни авф этди, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси.
Президент Мирзиёевнинг фармони билан 361 маҳбус озодликка чиқарилади, 214 нафарининг эса қамоқ муддатлари қисқартирилади.
Афв этилганлар орасида 60 ёшдан ошган 7 маҳбус, 6 нафар аёл ва бир хориж фуқароси бор.
Мирзиёев ҳукуматнинг жиноятлар, шу жумладан, экстремизмга оид жиноятларга жазо бериш ёндашувини ўзгартирган. У 2016 йил охирида иқтидорга келганидан бери, ҳукумат 20 мингдан зиёд шахсни экстремизмда гумонланганларнинг қора рўйхатидан чиқариб ташлаган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ўтган йил декабрда маълум қилган эди.