http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/06/05/newsbrief-01

ЕХҲТнинг наркотикларга қарши анжуманида синтетик гиёҳванд моддалар хавфи муҳокама қилинди

Карвонсарой

ВЕНА – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) душанба (4 июнь) куни Венада наркотикларга қарши курашга бағишланган анжуман ўтказди, дейилади ташкилот баёнотида.

«Синтетик гиёҳванд моддаларнинг ортиб бораётган хавфи: гиёҳвандликдан реабилитация ва қайта мослашувгача» деб номланган ЕХҲТ анжуманида ташкилотга аъзо давлатлардан 160 нафар эксперт ва амалиётчилар ҳамда ҳамкорлик бўйича шериклар қатнашди.

Қозоғистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили, махсус топшириқлар элчиси Станислав Василенко ўз мамлакатининг наркотикларга қарши кураш бўйича амалга оширган сўнгги чора-тадбирлари ҳақида сўзлаб берди. Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида охирги 5 йил ичида Қозоғистонда гиёҳвандлар сони 40 фоизга камайган.

«Қозоғистон ЕХҲТга аъзо мамлакатлар билан ўзининг илғор тажрибасини бўлишишга тайёр», деди у.

Синтетик гиёҳванд моддаларнинг қора бозордаги улуши ўсимликлардан олинадиган анъанавий препаратларни ортда қолдирмоқда, деб огоҳлантирган 2019 йилда ЕХҲТда Словакия раислигининг мақсадли гуруҳи раҳбари, элчи Роберт Кирнаг.

Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш терроризм ва уюшган жиноятчиликка барҳам беришга кўмаклашади. Айтиш жоизки, афғон толибонларининг асосий даромади наркотиклар ишлаб чиқариш ва сотишдан олинади.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha