Карвонсарой

Қирғизистонда қалбаки паспортлар тайёрлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) қалбаки паспортлар тайёрлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзосини қўлга олди. Тахминларга кўра, сохта ҳужжатлар халқаро террорчилик ташкилоти сафига янги қўшилган аъзоларни низоли ҳудудларга юбориш учун қўлланилган бўлиши мумкин, деб хабар берди 24.kg нашри пайшанба (6 июнь) куни.

Ҳуқуқ-тартибот органлари қалбаки қирғиз паспортларини тайёрлаш ва сотишда гумон қилинаётган А.С. исмли шахсни қўлга олганлар, деб хабар беради ГКНБ.

У «Манас» халқаро аэропортида 1987 йилда туғилган фуқаро Пайзулло Носиров номига берилган қалбаки паспорт билан қўлга олинган. А.С.нинг тураржойини тинтув қилиш чоғида яна бир сохта паспорт топилган.

ГКНБ ходимлари томонидан худди шу аэропортда бир вақтнинг ўзида Қирғизистон билан чегарадош мамлакатнинг 29 ёшли фуқароси Ю. М. ҳибсга олинган бўлиб, у Ислом Қодиров номига берилган сохта қирғиз паспорти билан Истамбулга учиб кетишга уринган.

Текширувлар натижасида ушбу серия рақамига эга ҳақиқий паспортнинг эгаси 2003 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси, ўшлик А.ў.Б. бўлиб чиққан.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500