http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/06/07/newsbrief-01

Путин Россиянинг START ядровий қуроллар келишувидан чиқишга тайёрлигини айтмоқда

AFP

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ – Пайшанба (6 июнь) куни президент Владимир Путин Россия АҚШ билан имзолаган ядровий қуролларга оид битимдан воз кечишга тайёр эканлигини айтди.

Санкт-Петербургда жаҳон ахборот агентликлари раҳбарлари олдида чиқиш қиларкан, Путин Россиянинг стратегик ҳужум қуролларини қисқартиришга оид янги шартномадан (янги START) чиқишга тайёр эканлигини маълум қилган. Битим томонларга стратегик ядровий каллакларни совуқ уруш даврига оид чекловдан сезиларли даражада камайтириш мажбуриятини юклайди.

«Ҳеч ким СНВ-3 шартномасини узайтиришни истамаса, уни узайтирмаймиз», деб айтган Путин.

Шартнома 2010 йилда АҚШ президенти Барак Обама ва унинг россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев томонидан имзоланган. Унинг амал қилиш муддати 2021 йилгача.

Стратегик ҳужум қуролларини қисқартиришга оид янги шартнома бошқа бир келишув – Қисқа ва ўрта масофага учувчи ракеталар тўғрисидаги (INF) шартномаcи билан бирга қудратли давлатларининг қуролланишини назорат қилувчи асосий ҳужжатдир.

Бир неча йилга чўзилган расмий шикоятлар ва муаммони дипломатик йўл билан ҳал этиш уринишларидан сўнг, АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари Россия INF шартномасини «очиқдан-очиқ бузмоқда» деган хулосага келишган. Москва март ойида мазкур шартномадан чиққан эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп ва давлат котиби Майк Помпео СНВ шартномасига Хитойни қўшиш билан уни кенгайтиришга чақирганлар, Хитой эса бу ғояни рад этган.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 1
Сиёсат
Captcha
| 2019-06-08

Россия билан битимларнинг улар ёзилган қоғозчалик қадри йўқ.

Жавоб бериш