Якшанба куни Қозоғистонда янги давлат раҳбари сайланади

AFP

НУР-СУЛТОН – Якшанба (9 июнь) куни Қозоғистон фуқаролари охирги 30 йил ичида илк бор мамлакатнинг янги президентини сайлайдилар.

66 яшар тажрибали дипломат ва муваққат президент Қосим-Жўмарт Тўқаев март ойида истеъфога кетган собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг фаол қўллови билан мамлакат ҳукмрон партиясидан ўз номзодини илгари сурган.

Истеъфо ҳақидаги баёнот совет даврларидан бери Назарбоевнинг раҳбарлиги остида яшаб келган қозоғистонликлар учун кутилмаган ҳодиса бўлди. Шундай бўлса-да, у Қозоғистондаги ҳукмронлигини сақлаб қолиши кутилмоқда.

Тўқаевнинг олти рақиби (улар орасида мухолифат вакили бўлган номзод ҳам бор) мамлакатда у қадар машҳурликка эга эмас.

Тўқаевга эса шоу-бизнес вакиллари ҳам хайрихоҳлик билдирганлар, у давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган номзод деб кўрилмоқда.

Қозоғистоннинг янги раҳбари мамлакатнинг собиқ мустамлакачиси Россия билан муносабатлар ҳамда «Ислом давлати» (ИД) сафида бўлиб, Қозоғистонга қайтган фуқароларни радикаллашувдан халос қилиш каби хавсизликка доир муаммолар билан тўқнаш келиши кутилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

0
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha