http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/06/10/newsbrief-01

Қизил Хоч қўмитаси фуқароларини уруш ҳудудларидан қайтаришда Ўзбекистонга ёрдам беради

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Халқаро Қизил Хоч қўмитаси фуқароларини қуролли низолар ҳудудларидан ватанига қайтаришда Ўзбекистонга ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда душанба (10 июнь) куни АКИпресс ахборот агентлиги маълум қилди.

7 июнь куни Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги вакили Улуғбек Лапасов Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Европа ва Марказий Осиёдаги минтақавий раҳбари Патрик Виаль билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги хабар берган.

Виаль Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Суриядан 156 нафар фуқаро, жумладан 45 аёл ва 106 та ёш болани ватанига қайтариш қарорини олқишлади ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси бу борада ёрдам беришда давом этишини қўшимча қилди.

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси қариндошларининг илтимосига кўра Яқин Шарқдаги низо ҳудудларидан одамларни қидириб топишга ва қайтганлар билан ишлаш учун руҳшуносларни тайёрлашга ёрдам беради, деди Виаль.

Аввалроқ, UNICEF вакили Саша Грауманн ҳам ташкилотнинг Ироқ ва Суриядаги ўзбекистонлик болаларни ватанига қайтаришда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирганди.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha