http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/06/13/newsbrief-01

Россиянинг сиқуви давом этар экан, сурияликлар Идлибда олдиндан қабрлар ҳозирламоқдалар

AFP

МАЪРАТ АЛ-НУМАН, Сурия – Оқ дубулғалилар номи билан танилган фуқаролик мудофааси вакиллари дафн маросимларининг тезроқ ўтиши ва қабристонга борганлар у ерда ҳалок бўлмаслиги учун Идлиб ҳудудида муддатидан аввал қабрлар қазимоқда.

Уч миллионга яқин аҳолига эга ҳудуд сўнгги ҳафталарда режимнинг зўравонлиги ва Россия ҳаво ҳужумларидан талафот кўрди. Бу ерда апрель ойи охиридан бери юзлаб фуқаро ҳалок бўлган. Расмий Москва ўз ҳужумларини фақат «террорчиларни» нишонга олаётгани ҳақидаги даъволар амалга ошираётган бир вақтда, тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони ошиб бормоқда.

«Қабрларни қазиб уларни тайёрлаб қўймоқдамиз, уларнинг кимга аталганини билмаймиз ҳам», деди Маърат ал-Нумон шаҳридаги гўрков. Бу шаҳар сўнгги ҳафталарда бир неча марта бомба ҳужумлари остида қолган.

«Ал-Қоида»нинг собиқ шўъбаси бўлмиш «Ҳаёт Таҳрир ал-Шом» гуруҳи етакчилигидаги иттифоқ назоратида бўлган Идлиб ҳудуди бундан бир неча ой аввал имзоланган буфер зонаси битими билан ҳимояланган бўлиши керак эди.

Бироқ режим ва Россия томонидан апрель ойи охиридан бери уюштирилаётган ҳаво зарбалари, бомба ва ракета ҳужумлари минтақани вайрон қилган.

Суриядаги инсон ҳуқуқлари обсерваториясига кўра, зўравонликлар натижасида 360 нафардан зиёд тинч аҳоли, жумладан 80 та ёш бола ҳалок бўлиб, юз минглаб одамлар ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Сизга мақола ёқдими?
6
Йўқ
Фикрлар 3
Сиёсат
Captcha
| 2019-08-03

Россия бўлмаганида, Ғарб босқинчиларининг ҳожатхоналарини тозалаб юрган бўлардиларинг

Жавоб бериш
| 2019-07-25

Россия – террорчи мамлакат

Жавоб бериш
| 2019-06-17

Россия Сурияда навбатдаги қатлиомни амалга оширмоқда

Жавоб бериш