Карвонсарой

2019 йилда Қозоғистон университетларига 53 мингдан ортиқ грантлар ажратилди

Карвонсарой

NUR-SULTAN – Қозоғистон ҳукумати 2019 йилда бакалавр йўналишида олий маълумот олишни истаганлар учун 53 мингдан ортиқ грант ажратди. Бу ҳақда 19 июнь куни AKIpress ахборот агентлиги мамлакат таълим ва фан вазири Асхат Аймагамбетовга асосланиб хабар берган.

Ҳукумат магистр йўналишида таълим олишни истовчилар учун 2018 йилдаги каби 13000 та грант ажратади, деди Аймагамбетов матбуот анжуманида.

Шунингдек, докторантура учун 2312 та грант ажратилади, деди у.

Аймагамбетовнинг сўзларига кўра, вазирлик абитуриентларни қанча грант ажратилгани, рақобат қандай эканлиги ва топшириладиган ҳужжатлар ҳақида хабардор қилади.

Бу йилги грантларнинг аксарияти техник мутахассисликлар учун мўлжалланган бўлса-да, айрим ижтимоий фанларни ўқитиш учун ҳам маблағ ажратилади, деди Аймагамбетов.

Халқ таълими экстремизмга қарши кураш воситаларидан бири ҳисобланади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Қозоғистонда таълим олиш қандай тартибга амалга оширилади? Шу тўғрисида батафсил билмоқчиман.

Жавоб бериш