Карвонсарой

Германиялик терговчилар Қирғизистондан келаётган юк машинасида 670 кг гиёҳванд модда топишди

Карвонсарой

ФРАНКФУРТ, Германия – Германия божхона хизмати терговчилари томонидан Франкфурт яқинидаги Польша чегарасига Қирғизистондан келган юк машинасига яшириб қўйилган 670 килограмм героин моддаси аниқланди. Бу ҳақда пайшанба (20 июнь) куни 24.kg сайти Deutsche Welle нашрига асосланиб хабар берган. Немислар голландия полицияси берган маълумотларга таяниб иш тутганлар.

Тахминларга кўра, наркотиклар Афғонистондан Бельгияга олиб кетилаётган бўлган. Deutsche Welle ҳисоб-китобларига кўра, гиёҳванд моддаларнинг қора бозордаги нархи 40-50 миллион евро (3,2-3,9 млрд. сўм) атрофида бўлган.

Наркотиклар туркча ширинликлар ичига яширилган, дейилади хабарда.

Юк машинасида Грузия давлат рақами бўлган. Полиция ҳайдовчини ҳисбга олган – 63 яшар Туркия фуқароси наркотиклардан бехабар бўлганини айтган.

Бу Германияда шу кунгача мусодара қилинган энг катта ҳажмдаги героин партиясидир.

Наркотик моддалар афғон толибонларининг асосий даромад манбаи ҳисобланади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500