Карвонсарой

АҚШ ва Қозоғистон ҳарбийлари тинчликпарварлик кўникмаларини такомиллаштиради

Карвонсарой

ИЛЕ ЎҚУВ ПОЛИГОНИ – Душанба (17 июнь) куни Қозоғистондаги «Илийский» ўқув полигонида Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ томонидан «Дашт бургути - 19» ҳарбий ўқув машғулотларининг очилишига бағишланган маросим ўтказилди, дейилади АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) баёнотида.

АҚШ армияси бошчилигида ўтказиладиган 12 кунлик машқлар «иштирокчи давлатлар ўртасидаги ўзаро тушуниш ва ҳамжиҳатликни яхшилашга ва жаҳоннинг ушбу муҳим минтақасидаги ҳудудий хавфсизликни мустаҳкамлашга ёрдам беради», дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, ҳар йилги машғулотлар, шунингдек, Қозоғистоннинг қуруқликдаги қўшинлари «доимий такомиллашувда» эканидан далолатдир.

«Дашт бургути - 19» машғулотларида АҚШдан ташқари, Буюк Британия, Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбийлари ҳам иштирок этади. Туркия ва Ўзбекистон эса тадбирга кузатувчиларни юборган.

Ўқув машқлари взводдан тортиб, отрядгача бўлган даражаларда «Тинчликпарварлик ва тинчликни сақлаш операциялари тактикаси, техника ва амалиётларини такомиллаштиришга қаратилган ҳамда АҚШ ва Қозоғистоннинг қуруқликдаги қўшинларини тайёрлашга хизмат қилади», дейилади баёнотда.

Тадбирнинг ёпилиш маросими 27 июнь куни Илийский ўқув марказида бўлиб ўтиши белгиланган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Яхши. АҚШ билан ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик иштирокчиларга манфаат келтиради.

Жавоб бериш

Улар мамлакатни шунчаки хомашё таъминотчисига айлантириш эҳтимолини баҳоламоқдалар

Жавоб бериш