http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/06/24/newsbrief-03

Қозоғистон ядровий қуролларни тақиқлаш битимини ратификация қилди

Карвонсарой

НУР-СУЛТОН – Душанба (24 июнь) куни Қозоғистон сенати Ядровий қуролларни тақиқлаш битимини ратификация қилди, бу ҳақда Zakon.kz нашрига асосланиб AKIpress хабар берган.

Ҳужжат ядровий қуроллар ишлаб чиқарилиши ва синовини тақиқлайди, деди ташқи ишлар вазири Бейбут Атамкулов.

Атамкуловнинг сўзларига кўра, унинг ратификация қилиниши дунёни ядровий қуроллардан холи қилишга кўмаклашади.

Ядровий қуролларни тақиқлаш битими ядровий қуролларни тақиқловчи кенг қамровли халқаро даражадаги мажбурий шартномадир. У кучга кириши учун 50 та давлат томонидан ратификация қилиниши керак. 50 та ратификацияни тўплаш учун беш йил вақт керак бўлиши мумкин, деб башорат қилди Атамкулов.

Шу кунгача ҳужжат 23 давлат томонидан ратификация қилинган.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha