Қозоғистон ва АҚШ ўзаро узлуксиз парвозларга рухсат берувчи битимни имзолайди

Карвонсарой

НУР-СУЛТОН – Қозоғистон ва АҚШ фуқаролик авиацияси соҳасида очиқ осмон тўғрисидаги шартномани имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда душанба (24 июнь) куни парламентда Қозоғистон саноат вазири ўринбосари Берик Камалиев маълум қилди, деб хабар беради Inbusiness.kz нашри.

«Шартномани имзолаш жараёни шу йил охиригача бошланиши кўзда тутилган. Ҳужжат 2021-йилдан узлуксиз парвозларга рухсат беради», деб қайд этди у.

Ўтган йили Қозоғистонга кирувчи ва ундан чиқувчи рейслардаги авиайўловчилар сони 7,9 млн. кишига етган, 2017 йили бу рақам 7,4 млн. кишини ташкил этган эди.

Дунё ҳамжамияти билан транспорт алоқаларини кенгайтириш экстремизмга тўсқинлик қилувчи иқтисодий тараққиёт ва янги ғояларни юзага келтирадиган омиллардан бири саналади.

Сизга мақола ёқдими?

2
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha