Карвонсарой

Афғон расмийлари туркманистонлик ҳамкасблари билан музокара ўтказдилар

Жумагули Аннаев

АШХОБОД – Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи Ҳамдуллоҳ Муҳиб бошчилигидаги Афғонистон делегацияси иқтисодий лойиҳаларни муҳокама қилиш учун 22 июнь куни Ашхободга келди, деб хабар беради Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Томонлар Туркманистон - Афғонистон - Покистон - Ҳиндистон (ТАПҲ) газ қувури қурилишининг бориши, шунингдек, минтақадаги давлатлар ўртасида электр узатиш линиялари ва оптик толали алоқа масалаларини муҳокама қилдилар.

Афғон делегацияси аъзолари Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга «қўшни давлатнинг (Афғонистон) аҳволини яхшилаш бўйича халқаро ташаббусларни илгари сургани, шунингдек, давлатни қайта тиклаш йўлидаги доимий саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирдилар», дейилади баёнотда.

Учрашувда хавфсизликка оид масалалар ҳам муҳокама қилинди, деб хабар берган Ташқи ишлар вазирлигидаги манба.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500