Карвонсарой

НАТО Россиянинг баҳсли ракетасига қарши жавоб ҳозирламоқда

AFP

БРЮССЕЛЬ – Чоршанба (26 июнь) куни НАТО Россиянинг баҳсли ракета тизимига қарши мудофаани кучайтиришга қаратилган сиёсий ва ҳарбий чоралар мажмуини тасдиқлади.

Москва ердан учириладиган 9М729 қанотли ракетасидан 2 августга қадар воз кечмайдиган бўлса, Иттифоқ ҳаво ва ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимлари, шунингдек, кузатув ва разведка дастурларини қайта кўриб чиқади.

Қўшма Штатлар ва НАТОга кўра, Россия Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномани (INF) бузмоқда.

Москва эса ракетанинг INF шартномаси талабларига мос келишини таъкидлаяпти.

«Агар Россия 2 августгача шартномага амал қилишга қайтмас экан, ҳужжатнинг бекор қилиниши билан боғлиқ жавобгарликни тўлиқ зиммасига олиши керак», деди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг иттифоққа аъзо мамлакатлар мудофаа вазирларининг учрашувида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

НАТОнинг бунга тўла ҳаққи бор.

Жавоб бериш