Карвонсарой

Ўзбекистон ва Афғонистон электр энергияси етказиб беришга оид 10 йиллик битимни имзолайдилар

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон Афғонистон билан электр энергияси етказиб бериш бўйича 10 йиллик шартнома имзолайди, деб хабар берди AKIpress душанба (1 июль) куни Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаевга асосланиб.

Электр энергиясини етказиб бериш 260 километр узунликдаги «Сурхон — Пули-Хумри» электр узатиш линияси орқали «ол ва тўла» тамойили бўйича амалга оширилади.

Электр узатиш линияси Афғонистонга экспорт қилинадиган электр энергияси ҳажмини 70 фоизга ошириши кутилмоқда. 2018 йил март ойида Ўзбекистонда бошланган қурилиш ишлари 2020 йил охирига қадар тугалланиши кўзда тутилган.

Осиё тараққиёт банки Афғонистонга ўз ҳудудида электр узатиш линияси барпо этиш учун кредит ажратади. «Ол ва тўла» тамойилига кўра, Афғонистон энергия истеъмоли кутилганидан камроқ бўлган тақдирда ҳам келишилган миқдорни Ўзбекистонга тўлаш мажбуриятини олади.

Толибонлар электр узатиш линияларини портлатиш ва ўзлари етказиб бермайдиган электр энергияси учун пул талаб қилиш билан Афғонистондаги энергия истеъмолчиларини таъқиб қилиб келади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500