Карвонсарой

Помпео: АҚШ Қозоғистон билан алоқаларни кучайтиришга интилмоқда

Карвонсарой

ВАШИНГТОН, КО – Америка Қўшма Штатлари Қозоғистон билан алоқаларни «мустаҳкамлаш» ниятида. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Қозоғистон ташқи ишлар вазири Бейбут Атамқулов билан учрашувидан сўнг маълум қилди, деб хабар берган чоршанба (3 июль куни) Озод Европа/Озодлик радиоси.

Атамқулов душанба-сешанба (1-2 июль) кунлари Вашингтонда Помпео ва АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон билан музокара ўтказган.

Атамқулов билан учрашув «ажойиб ўтди», деб ёзган Помпео 2 июль куни Твиттерда. «Қўшма Штатлар Америка ва Қозоғистон ўртасидаги кенгайтирилган стратегик шерикликни қатъий қўллаб-қувватлайди ва янги президент @TokayevKZ ҳукумати билан алоқаларимизнинг янада мустаҳкамланишидан умидвор.»

Қосим-Жўмарт Тўқаев июнь ойида президент этиб сайланган эди.

Помпео Атамқулов билан музокаралар чоғида Қозоғистоннинг Суриядан ўз фуқароларини қайтариш ва уларни жамиятга қайта мослаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади», дейилади АҚШ Давлат департаменти баёнотида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бу – яхши.

Жавоб бериш